ЖАМИЯТ

Жамоатчилик эшитуви: Давлат дастурининг ижроси бўйича Сурхондарёда олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди

Куни кеча “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти худудий бўлими, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги  Кичик ва ёшлар саноат зоналарини  бошқариш бўйича ягона дирекцияси  давлат муассасаси ҳамда “Термиз” эркин иқтисодий зонаси  дирекцияси давлат унитар корхонаси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишларини таҳлил қилиш юзасидан жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Эшитувдан  кузланган  асосий  максад-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 10-майдаги 245-сонли қарорининг  14-бандида белгиланган “Вилоятда чегараолди ҳудудларнинг мавжуд имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда саноат салоҳиятини ошириш мақсадида махсус саноат зоналар фаолиятини кенгайтириш”, жумладан, “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қиймати 43,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган жами 7 та йирик инвестиция лойиҳалари амалга ошириш ва 14 та янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш борасида  амалга  оширилган вазифалар юзасидан  маъсул ташкилотларнинг  ахбороти  тингланди.

Хусусан, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги  Кичик ва ёшлар саноат зоналарини  бошқариш бўйича ягона дирекцияси давлат муассасаси  томонидан Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2021 йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир  қўшмча  чора-тадбирлар тўғрисдаги” ПФ-6244-сонли Фармонига асосан Бойсун тумани “Дарбанд”, “Қоробоғ” МФЙ ҳудудидан  қурилиш материалларига  ихтисослаштирилган кичик саноат  зоналари  ташкил  этилганлиги ҳамда “Термиз” эркин иқтисодий зонаси  дирекцияси давлат унитар корхонаси томонидан эса 2022 йилда амалга оширилган “Термиз” ЭИЗ ҳудудида жами қиймати 13,98 млн долларга тенг бўлган 4 та йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилган.

Жумладан:

1. Жами қиймати 0,3 млн долларга тенг бўлган “Нова-Фарм” МЧЖ қўшма корхонасининг нол циклдан таблетка ҳолатидаги дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга  куйилган бўлиб, унда 35 нафар  иш  ўрни  яратилган.

2. Жами қиймати 0,3 млн долларга тенг бўлган «Ангор-Фарм» МЧЖнинг доривор ўсимликлар плантациясини барпо этиш, 4 турдаги гигиеник мазлар ва
3 турдаги таблетка шаклидаги БФҚ ишлаб чиқариш йулга  куйилган  бўлиб, 10  та иш  ўрни  яратилган.

3. Жами қиймати 11,2 млн долларга тенг бўлган “Indenim Textili” МЧЖнинг тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкил этилиб,  200 нафар хотин-қиз  иш  билан  таминланган.

4. Жами қиймати 2,18 млн долларга тенг бўлган «GENERATION PHARMA SERVICES» МЧЖ қўшма корхонасининг қўй жунидан ланолин субстанциясини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси  дорасида 20  та  иш  ўрни  яратилганлиги  тўғрисидаги  маълумотлар  берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят  кенгаши  депутатлари, ННТ раҳбарларидан иборат  бўлган Тараққиёт стратегияси бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳамда  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Жамоатчилик мониторинги ва эшитув натижалари жараёнларида йиғилган таҳлилий маьлумотлар Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида кўриб чиқилиши учун тақдим этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan