ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО МУЛОҲАЗА ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда ишдан бўшатилганига 4 кун бўлган маст ИИББ ходими машинада 2 ёшли болани уриб кетди.

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 24-август, душанба куни собиқ ИИББ ходими маст ҳолатда машина бошқариб, онаси билан йўлни кесиб ўтаётган икки ёшли болани уриб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 24-август куни, тахминан, соат 01:10 да Юнусобод тумани Юнусота кўчасида Cобалт автомобили ҳайдовчиси 31 ёшли Т.A. пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида икки ёшли Т.Ч. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Хабарга кўра, ЙТҲ содир этган ҳайдовчи Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходими бўлиб, шаҳодатлаш комиссиясидан ўтмагач, раҳбариятнинг буйруғи асосида 2020-йилнинг 20-август куни ички ишлар органларидан бўшатилган.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсири остида бўлган ва пиёдаларни кўрмай қолган.

Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

MANBA Daryo.uz

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan