ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термиз: Банкда кредит маблағлари талон-тарож қилинган

 

Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиалининг қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.И.нинг “фақат мен ақлли, бошқалар гўл” қабилида амалга оширган “ғирром операция”си фош этилди. Гап шундаки, банк ходими томонидан 2 та фермер хўжалиги ва фуқаро С.нинг номига ажратилган жами 44,5 млн. сўмлик кредит маблағлари “Ф-К” фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига ўтказилган. Ва шу йўл орқали ўзига тегишли бўлмаган маблағни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланди. Шунингдек, банкир мазкур фермер хўжалигининг ҳисоб-рақамига бошқа фермер хўжаликларидан ўтказилган 150,0 млн. сўмлик пул маблағларининг ноқонуний айланмасини амалга ошириб, хўжалик манфаатларига жиддий зарар етказган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “г” банди ва  209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan