ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Лавозимидан келиб чиқиб жиноятга қўл урган музработлик бош мутахассис

Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Музработ туман инспекцияси бош мутахассиси О.Х. ўз хизмат ваколатидан келиб чиқиб фуқаронинг томорқасида мавжуд жами 29 дона ҳар хил турдаги мевали дарахтларни кесиш учун рухсат беради. Бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига фуқародан 2 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари олишни ният қилади. Департаментнинг Музработ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда келишилган миқдордаги пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Х. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan