Uncategorized

Роботлар қандай касбларнинг кушандасига айланиши мумкин?

“Идеономика” сайти роботехника ва замонавий технологиялар туфайли яқин бир неча йил ичида эскилик сарқитига айланиши мумкин бўлган етти касбни аниқлади.

1.Таксичи

Қачон эҳтиёж тугайди: 2038 йилда.

Автоматик бошқарилувчи машиналар устидаги ишлар давом этмоқда, бир неча ўн йилда нафақат киракашлар, балки умуман ҳайдовчиларга эҳтиёж қолмаслиги мумкин.

2.Бухгалтер

Қачон эҳтиёж тугайди: 2028 йилда.

Сунъий онг асосига қурилган бухгалтерлик дастурлари шу қадар кучли ва арзон маҳсулотга айланадики, “тирик” бухгалтерлар улар билан баҳслаша олмайди.

3.Юрист ёрдамчиси

Қачон эҳтиёж тугайди: 2026 йилда.

Юристларга ҳам автоматлаштирилган ёрдамчилар кўпроқ асқатади — улар тезроқ ишлайди, кўпроқ нарса билади ва ҳеч қачон дам олмайди.

4.Авиадиспетчер

Қачон эҳтиёж тугайди: 2038-йилда.

2034-йилда одам авиадиспетчер айби билан рўй беражак қўрқинчли ҳалокат туфайли ҳукумат ҳаводаги ҳаракатни компютерлар бошқаришини талаб қилади.

5.Автотураргоҳ ходими

Қачон эҳтиёж тугайди: 2028 йилда.

Янги технологиялар машинанинг автотураргоҳда қанча турганини аниқ кузатиш имконини беради, бу тўлов масаласига аниқлик киритади.

6.Туроператор

Қачон эҳтиёж тугайди: 2025 йилда.

Сиз онлайн туристик агентлик сайтига кирасиз, сафарингиз ҳақида ҳикоя қилиб берасиз, сайт аниқлаштирувчи саволлар ёрдамида сизга қулай йўналишни танлаб беради.

7.Таржимон

Қачон эҳтиёж тугайди: 2031 йилда.

 

2028 йилда Гоогле оғзаки нутқни аниқ таржима қилиш воситасини ишлаб чиқаради, шу билан “тирик” таржимонларга зарурат қолмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan