Uncategorized

«Суд ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Сариосиё туманлараро иқтисодий судида «Суд ва ёшлар» тамойили асосида учрашув ташкил этилди.

Учрашув иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмун моҳияти, судларнинг мақсад ва вазифалари, иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган низолар, мурожаат қилиш тартиби, бугунги кунда ёшларнинг содир этаётган қонунбузарликларида иқтисодий жиноятларга алоқадор ҳаракатлар кузатилаётганлиги, бундан ташқари бугунги кунда кўп учраётган ёш оилалар ўртасидаги никоҳдан ажралишлар ва ундан келиб чиқадиган мулкий муносабатлардаги келишмовчиликлар, оилавий низолар қариндош уруғ, қуда-анда ўртасидаги зиддиятларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.


Шунингдек, ёшларга қабул қилинаётган қонун хужжатлари мазмун-моҳияти билан бирга, суд тизимида жорий этилаётган замонавий технологиялар, уларнинг имкониятлари хусусида, жумладан суд мажлиси иштирокчиларининг суд мажлисларига видеоконференцалоқа ёрдамида иштирок эта олиши, даъво аризаси (ариза) ва бошқа мурожаатларини электрон шаклда тақдим этиш имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.
Учрашув давомида суд процесси ўтказилиш тартиби ва талаблари тўғрисида маълумот берилиб, ёшларнинг суд процесси ҳақидаги ҳуқуқий билимлари ва амалий кўникмалари янада оширилди.
Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси Тўра Алимардонов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan