Uncategorized

Кун тартибида: коррупцияга қарши курашиш мавзуси

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, пировардида коррупцион жиноятларнинг ва бу иллатга етакловчи ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимли равишда амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан навбатдагиси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси томонидан вилоят қурилиш бошқармасида ташкил этилди. Дарҳақиқат, қонун бузилишининг ўзи билан эмас, балки сабаблари ва юзага келишига имкон бераётган шарт-шароитларга қарши курашиш унинг олдини олишдаги энг тўғри чорадир. Юқоридаги амалий тадбирлар эса ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса, қурилиш соҳасидаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда ижобий самарадорликка эришишга хизмат қилади.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan