Uncategorized

Термизлик она яхшилар ёрдамига муҳтож

Яқиндаги қиш совуқлари ёдингиздадир … Қаҳратонда анча азият чекдик-а!? Ишонасизми, сиз суратда кўриб турган оила ана шу совуқларни кўриб турганингиздек аянчли, абгор шароитларда ўтказишган. Термиз шаҳри, “Гулистон” маҳалласи, Ғ.Ғулом кўчаси 53 уйда яшовчи Раима Сафарова ҳозир икки ўғли билан истиқомат қилаяпти. Укаси, келини ва 2 нафар жиянлари бироз аввал ижарага жой топиб кўчиб чиқишган экан. “У пайтда укам мардикорлик қилиб нимадир топса, шерик бўлардик. Энди эса жуда қийналяпмиз!”, дейди Раима Сафарова. Уларнинг айтишларича, “Гулистон” маҳалласидан оилага ёрдам кўрсатилмаган. Уй қарздорлик сабаб, электр ва табиий газ тармоғидан узиб қўйилган. Она ва фарзандлари кунлик овқат, усти бош ташвишига бас кела олмай турганда, газ ва ток учун тўловни умуман ўйлашмаяпти. Раима опа ўтган йил октябрда Термиз шаҳар ҳокими И. Худойбердиев номига ёзган мурожаатини тақдим этди. Ҳойнаҳой, шунга асосан бўлса керак оилага мана бу “”шилтаси чиққан” газ плитасини беришган экан.

Қадрли юртдошлар, расмий сайтимизда ҳозиргача эълон қилинган танқидий материаллардан фарқли равишда биз юқоридаги ҳолатни сиз ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола қилмоқчимиз. Келинг, бу гал қайсидир раҳбарга ёки унинг ёлғончи ходимларига кўз тикиб ўтирмасдан, биргалашиб имконияти чекланган ватандошларимизга ўзимиз ёрдам берсак. Таҳририятимиз тавсияси билан Раима Сафарова номига банк пластик карточкаси очилди. Оила бошлиғи, ёлғиз она жамоатчиликнинг доимий ёрдамидан умидвор эмас. У “… қийинчиликдан чиқсам, ишлаб пул топсам, озгина сармоям бўлса” дея ёрдам сўраяпти.

Хуллас, қийналган, ҳозирда усти-бош, озиқ овқатга муҳтож оилани доимий даромадга эга тўкис оилалардан бирига айланишига ёрдам беришимиз мумкин. Савобга қўшилиш истагидагилар учун Раима Сафарова банк пластик карта рақамлари «Халқ банки»: 8600 0604 3914 4214, тел: +99899 710-17-74

Тўлиқ видеони кўриш ? https://youtu.be/YlLUgDN8Eo4

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan