Uncategorized

ВИЛОЯТИМИЗДА “АҚЛЛИ” ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни кунларда вилоятимизнинг Термиз шаҳрида “ақлли” газ ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларига 77 тадан зиёд бригадалар ва 7 тадан ортиқ қурилиш-монтаж фирмалари жалб қилинган. Мазкур фирмалар томонидан ўрнатилган газ ҳисоблагичларининг сифати доимий назоратга олинади. Ҳисоблагичларнинг нотўғри ўрнатилиш ҳолатлари аниқланганда, шартномага мувофиқ мазкур фирма ўз ҳисобидан камчиликларни тўғирлаши лозимлиги белгилаб берилган. “Ақлли” газ ҳисоблагичларини ўрнатиш жараёнида “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали мутахассислари томонидан истеъмолчиларга ҳисоблагичнинг қулайликлари, ишлаш жараёни ҳақида зарур тушунчалар берилмоқда. Бугунги кунга қадар, вилоят миқёсида 22 117 тадан ортиқ табиий газ истеъмолчилари хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. 21 183 тадан ортиқ истеъмолчиларнинг газ ҳисоблагичлари “BillingGaz” тизимига уланди.

Шуни таъкидлаш, керакки, аҳоли хонадонларига ушбу газ ҳисоблагич, ҳимоя қутиси, регулятор (босим ростлагич) ва газ ҳисоблагични ўрнатиш учун барча зарур бўлган эҳтиёт қисмлар “Hududgazta’minot” АЖ томонидан мутлоқо бепул ўрнатилмоқда. Агарда, газ ҳисоблагич ўрнатиш жараёнида сиздан пул талаб қилинса, 104 қисқа рақами ёки 76-221-05-97 телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришингиз сўралади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4840-сон Қарори асосан,   2021 йилнинг биринчи сентябргача вилоятда 85 716 дона газ ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилган.

 

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan