Uncategorized

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали огоҳлантиради: газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилинг!

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, аҳоли хонадонларида табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, кундалик ҳаётда иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда. Бугун истеъмолчиларнинг аксарияти ҳамон қўлбола ва ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланишмоқда. Шуни ёдда тутиш керакки, ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасидан ҳосил бўлувчи чақнашлар ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар аксарият ҳолларда қўлбола иситиш мосламалари (“таракан” печкаси, “қозонли печка”, “сандал”), шунингдек, бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизимидаги (вентилясия) ва дудбўронларнинг носозлиги туфайли содир бўлмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти айнан куз-қиш мавсумига ўтиш даврида дудбўронларни кўрикдан ўтказмасдан, уни тозаламасдан фойдаланиш ҳолатларида юз беряпти. “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали фуқаролардан ёпиқ газ ускуналари, хусусан, газ плиталари, иситиш ва иссиқ сув ускуналари ҳамда дудбўронлардан фойдаланишдан олдин уларга техник хизмат кўрсатиш зарурлигин эслатиб ўтади.

Бугунги кунда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали ходимлари куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида доимий равишда тушунтириш, тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Аҳоли ўртасида олиб борилаётган бу каби тарғиботлар марказлардан ташқари олис манзиллардаги аҳоли яшаш уйларига хонадонма хонадон кириб борган ҳолда амалга оширилмоқда. Хусусан, филиалнинг шаҳар ва туман газ таъминоти бўлими уй ичига хизмат мутахассислари хонадонларда бўлиб, уларнинг газ жиҳозлари, иситиш печлари ва дудбўронларининг фойдаланишга шайлиги ёхуд яроқлилигини текшириб, газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш бўйича амалий равишда тушунтириш беришяпти.

Афсуски, шу каби тарғибот ишларига қарамасдан, қўлбола ва ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Энг ачинарлиси, ушбу ҳолатларда истеъмолчилар кўп миқдорда зарар кўришидан ташқари вазият фожеали тарзда якун топмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фавқулодда бахтиз воқеалар содир бўлишини олдини олиш мақсадида «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали яна бир бор газ истеъмолчиларидан огоҳ бўлишларини, хонадонларидаги мавжуд барча газ ускуналаридан фойдаланиш бўйича йўриқнома талаблари ва техника хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фойдаланишларини сўрайди.

Шу ўринда, «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали халқимизни иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига белгиланган талаб ва меъёрларга кўра риоя қилиш лозимлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Хурматли воҳадошлар! Агар сизда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, 24 соат давомида фаол бўлган 104 авария-диспетчерлик хизматига, шунингдек, туман, шаҳар ва вилоят газ таъминоти ташкилотларининг телефон рақамларига 76) 221-25-10, «104» ва «Cool senter»га боғланиш учун (76) 221-05-97 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали вилоятимиздаги ҳар бир оилага, ҳар бир хонадонга илиқлик, эзгулик ва фаровонлик тилайди. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётий хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan