Uncategorized

Қотиллик, ҳалокатли очарчилик, болалар савдоси – БМТ Афғонистондаги ҳозирги вазият ҳақида ҳисоботни очиқлади

БМТ Инсон ҳуқуқлари агентлиги сешанба куни янги ҳукуматнинг халқаро коалиция кучлари билан ҳамкорлик қилган аҳолини таъқиб қилмаслик ҳақидаги ваъдаларига қарамай, “Толибон” томонидан тинч аҳоли қирғин қилингани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланаётганини маълум қилди.

БМТ маълумотларига кўра, агентлик «Толибон» ҳокимият тепасига келгандан буён суд ва терговсиз содир этилган 100 дан ортиқ қотилликни исботлашга муваффақ бўлган.

Қурбонларнинг барчаси Афғонистон хавфсизлик кучлари ва собиқ Афғонистон ҳукуматининг собиқ ходимларидир. Human Rights Watch ташкилоти ҳисоботига кўра, сўнгги бир неча ҳафта ичида 47 киши ўлдирилган.‌‌

Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотларига кўра, ҳозирда афғонларнинг қарийб 98 фоиз аҳолиси тўйиб овқатланмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan