Uncategorized

Ер юзидаги ярим миллиарддан ортиқ одам пандемия туфайли қашшоқликда қолмоқда

БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш ўз мурожаатида пандемиянинг учинчи йили арафасида халқаро ҳамжамият миллий соғлиқни сақлаш тизимларини зудлик билан кучайтириши кераклигини айтди. Улар адолатли, барқарор ва аҳолининг барча қатламлари учун очиқ бўлиши керак.

БМТ раҳбари пандемия, айниқса, сифатли ва арзон тиббий хизматдан фойдалана олмайдиган мамлакатларга қаттиқ таъсир қилганини таъкидлади. Aнтониу Гутерришга кўра, агар халқаро ҳамжамият 2030 йилгача барча соғлиқни сақлаш хизматларини қамраб олишни мақсад қилган бўлса, миллий ҳукуматлар биргаликда ҳаракат қилиши керак.

«Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, шунингдек, маргинал аҳолини қўллаб-қувватлаш учун соғлиқни сақлаш соҳасига сармояни кўпайтириш зарур. Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун инқироздан олдин соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш зарур», — деди БМТ Бош котиби.

Aнтониу Гутерришнинг сўзларига кўра, ўтган йили турли гуруҳлар ўртасида CОVID-19 га қарши вакцинанинг тенгсиз тақсимлангани инсоният бой қисми худбинлигининг кўриниши бўлди. Биз бу фожиадан сабоқ олишимиз керак. Пандемия ҳамма учун тугамагунча тугамайди, деди у.

«2020 йилда пандемия тиббий хизматлар ишини тўхтатиб қўйди ва бу миллий соғлиқни сақлаш тизимига оғир юк бўлди. Сўнгги ўн йил ичида биринчи марта аҳолини иммунизация қилиш камайди ва сил ҳамда безгакдан ўлганлар сони ошди.

Пандемия натижасида 1930 йилдаги иқтисодий инқироз қайта бошланди ва одамлар оддий тиббий ёрдам учун пул тўлашда қийналди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan