Жануб Сурхондарё вилоятида июль ойида кузатилган аномал иссиқ пахта ҳосидорлигига таъсир кўрсатиши мумкин
Сурхондарё Гидрометеорология бошқармаси мутахасислари кузатувига кўра, Сурхондарё вилояти пахта далаларида ҳар ғўза тупида ўрта ҳисобда 9,4 дона кўсак шакллланган. Тупдаги шу кўсакларнинг 2-3 таси очилган. Ушбу ёз кузатилган аномал иссиқлар пахта ҳосилдорлигига бироз таъсир кўрсатиши мумкин.
Дарвоқе, ўтган июнь ва июль ойларида кузатилган давомли аномал иссиқ кунлар ҳаво қурғоқчилигини кучайтириб юборди. Натижада, фермер-деҳқонлар фикрига кўра, республиканинг айрим воҳа ҳудудларида ғўза тупларида гул ва шоналар тўкилиб, кўсакчалар қовжираб қолди.
»Тупроқсифат таҳлил» ДУК ҳозирги шароитда турли вилоятларда ғўза навларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, суғориш меъёри «гуллаш-ҳосил тўплаш» даврида гектарига 900-1100 м³, «пишиш» даврида гектарига 700-800 м³ бўлишини уқтирмоқда. «Ғўзанинг ҳосил тўплаш даврида суғориш муддатлари кечикиши ҳисобига, гектарига 6-7 центнер ҳосил йўқотилади, тез-тез суғориш ҳам зарарли, намлик ортиб кетишидан ҳосилга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Август ойида ғўза қатор орасини юмшатиш ишларини давом эттириш, ғўза туплари орасида ҳаво алмашинувини яхшилайди, кўсакларга иссиқ ҳаво ва шамол тегиб, тез етилади.» дейилади хабарда.