Uncategorized

Ўзбек-тожик чегарасида катта бизнес маркази қурилади

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Андархон” чегарадан ўтиш пункти ҳудудида эркин савдо зонаси ташкил этилади.

?Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани билан чегарадош Сўғд вилоятининг Конибодом ва Исфара шаҳарлари яқинида йирик савдо маркази қурилиши режалаштирилган.

«Эркин савдо зонаси 5 гектар майдонда қурилади. Бу ерда йирик савдо марказини қуриш режалаштирилган. Савдо майдонлари икки қўшни давлат ишбилармонлари ва тадбиркорларига берилади», — деди Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабоев.

Бу ташаббус икки давлат ўртасидаги савдо ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг Бешариқ тумани ва Тожикистоннинг Сўғд вилоятининг Конибодом ва Исфара шаҳарлари аҳолиси ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan