Uncategorized

“Жануб-2021” Ўзбекистон-Россия қўшма ўқувлари давом этмоқда

Ўзбекистон-Россия Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари машғулот доирасида «Термиз» дала-ўқув майдонида яратилган шарт-шароитлар, юрт ҳимоячиларининг касбий маҳоратларини оширишга қаратилган амалий ўқув жойлари билан яқиндан танишдилар.
Иштирокчилар кеча “Термиз” полигонидаги мажмуавий махсус тактик машқ йўлаги, унда жумладан, муҳандислик, турли сунъий ва сувли тўсиқлардан ўтиш, жараёнда мўлжалга ўқотар қуроллардан отиш, арқон ёрдамида тўсиқлардан ўтиш, қўл жанги ва бошқа машқларни бажаришди.

Жараёнда тутун ёрдамида ниқобланиш, қурол-аслаҳалар тавсифи, тоғ тайёргарлиги, эвакуация каби машқлар ҳам намойиш этилди.
Ўзаро жипслик, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan