Uncategorized

БУГУНГА ҚАДАР ҚАЙСИ АҲОЛИ ҚАТЛАМИ ҚАНЧА ВАКЦИНА ҚАБУЛ ҚИЛДИ?

ССВ Матбуот хизмати юртимизда амалга оширилаётган вакцинация жараёнлари ҳақида хабар бериб келмоқда.

3 август ҳолатига кўра, аҳоли қатламлари кесимида эмлаш кўрсаткичлари қуйидагича:
??65 ёшдан катта фуқаролар — 1 350 573 доза;
?‍⚕️тиббиёт ходимлари — 887 041доза;
??‍?мактаб ўқитувчилари — 964 112 доза;
??мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 360 532 доза;
??‍?сурункали касаллиги борлар — 1 290 655 доза вакцина билан эмланиб, вакциналарнинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламлари учун сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи қарорига асосан:
? 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бир қанча аҳоли қатламлари коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
?1 октябргача 2-доза вакциналари;
?1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар мустасно) шартлиги белгиланган эди (https://t.me/ssvuz/6766).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan