«UzNews.uz» ахборот агентлигининг хабар беришича, Самарқанд вилоятида номи очиқланмаган 6 карра Ўзбекистон чемпиони 4 кунлик чақалоғини $2,5 мингга сотаётганида ушланган.
Аниқланишича, 25 ёшли спортчи қиз ўзи билан бирга спорт машғулотига қатнайдиган йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган.
Манбанинг қўшимча қилишича, унга нисбатан суд ҳукми ўқилган. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилди ва 4,5 йилга қамалган.