Uncategorized

Яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди

Жорий йилнинг 29 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Шеробод тумани ҳудудида яширин фаолият юритаётган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг ноқонуний равишда истеъмолга яроқсиз спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганликлари аниқланиб, улар томонидан ташкил қилинган яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди.

Натижада, 1975 йил Шеробод туманида туғилган,  фуқаро С.Ю. яшаш хонадони кўздан кечирилганда 225 дона тайёр ҳолдаги «Тошкент оқшоми» ароғи, 79 дона тайёр ҳолдаги ва 113 дона ярим тайёр ҳолдаги «Денов» ароғи, 780 дона аксиз марка, 17 дона махсус этикет, 15 литр спирт, 1 дона ғилоф ёпиштирадиган электрон печка, 2 дона спиртни филтьр қилувчи махсус елим халта, кўп миқдордаги бўш шиша идишлар, уларни қадоқлайдиган целлофанлар, спирт сақлайдиган бочкалар процессуал тартибда олиб қўйилди.

Бундан ташқари, фуқаро С.Ю.нинг жиноий шериги 1995 йилда Шеробод туманида яшовчи фуқаро Д.З.нинг ҳам яшаш хонадони холислар ва видео тасвирга олинган ҳолда кўздан кечирилди. Тадбир давомида унинг хонадонидан кўп миқдордаги спиртли ичимликларнинг шиша идишлари, спирт сақлайдиган канисторлар, спиртни филтьр қилувчи махсус елим халта ва тахминан 2 литр спирт борлиги аниқланиб процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда таъкидланган шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan