Uncategorized

Вакцинация ҳудудлар кесимида

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 98 176 НАФАР АҲОЛИ ТЎЛИҚ БОСҚИЧЛАРДА ЭМЛАНДИ (15 июль ҳолатига кўра)

Вакцинация жараёнлари бошланганидан июль ойининг ўртасига қадар Тошкент шаҳрида жами 366 005 доза вакцина қўлланилди.

Шундан:
?1-босқичда 218 369 доза,
?2-босқичда 123 420 доза,
?3-босқичда 24 216 доза вакцинадан фойдаланилган.

15 июль ҳолатига кўра, 98 176 нафар аҳоли тўлиқ босқичларда эмланиб бўлди.

Пойтахтда эмлаш жараёнлари аҳоли қатламлари кесимида қуйидаги кўринишга эга:
?65 ёшдан ошган фуқаролар — 120 021 доза;
?тиббиёт ходимлари — 93 010 доза;
?мактаб ўқитувчилари — 9 769 доза;
?мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 10 968 доза;
?сурункали касаллиги бор фуқаролар — 32 864 доза. Вакциналарнинг қолган қисмлари бошқа аҳоли қатламларида қўлланилган.

Юртимизда жами 21 455 214 нафар фуқаро эмланиши кўзда тутилган бўлиб, Тошкент шаҳрида 1 757 451 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган. Шундан бир марта бўлса ҳам вакцина олган аҳоли ҳудуддаги жами эмланувчиларнинг 12,4 фоизини ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan