Uncategorized ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Уч йил давомида алимент тўламаган “ота” жиноий жавобгарликка тортилди

Навоий вилоятида истиқомад қилувчи М.Мукимов 2018 йилнинг 1 июнь кунидан 2021 йилнинг 1 июнь кунига қадар 17.064.950 сўм миқдоридаги алимент пулларини ундирувчи М.Суюновага тўламасдан, вояга етмаган 2 нафар фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг 18.06.2021 йилдаги қарори билан МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи М.Суюнованинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақининг
1/3 миқдорида фарзандлари вояга етгунга қадар алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, 01.06.2021 йилдан 01.10.2021 йилга қадар жами икки ойдан ортиқ муддат давомида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, жабрланувчи М.Суюновага 3.964.800 сўм алимент тўловини тўламасдан келган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд ҳукми билан М.Муқимов Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга ушбу модда билан ойлик иш ҳақининг ўн фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Адиз Авезов, жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси               

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan