СИЁСАТ

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш рад этилди. Нима бўлди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида битта қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқариб ташланди.

Гап шундаки, Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда фракция мажлисида кўриб чиқилиши керак эди.

Муҳокама жараёни бошланишидан аввал фракция аъзоси Фирдавс Шарипов қонун лойиҳасининг қатор моддаларида жарималар миқдорини ошириш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш назарда тутилаётгани, аммо бунинг сабаблари асосли очиб берилмаганини таъкидлаб, шунингдек, бошқа омилларни келтириб, қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариб ташлашни таклиф қилди.

Қонун лойиҳасида охирги вақтларда кенг жамоатчилик томонидан фаол муҳокама қилинаётган йўл ҳаракати ходимларини видео ва фототасвирга олиб тарқатиш масаласида ҳам катта миқдорда жарима белгиланиши кўзда тутилган. Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини улар ўз хизмат бурчларини, яъни жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифаларини бажариш чоғида олинган фото ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш ёки хақорат қилиш мақсадида Интернет ахборот тармоғида жойлаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорда жарима ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши кўрсатилган.

Юқоридаги омилларга асосан қонун лойиҳасини фракция мажлисида кўриб чиқиш рад этилди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan