СИЁСАТ

Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори эълон қилинди

Президент қарори билан «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилади.

Давлат божхона қўмитаси:

– тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

– тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш ва бошқаларда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига доимий равишда кўмаклашади;

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасига мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:

– 2023-2024 йилларда ДБҚ билан биргаликда «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламаларини ўрнатилишини таъминлайди;

– 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги, ССВ ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этади;

– 2023 йил 1 июнга қадар ССВ билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари негизида зарур технологик шароитлар яратади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan