ХАБАРЛАР

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИДАГИ АЙРИМ ХИЗМАТЛАР ЭЛЕКТРОН ФОРМАТГА ЎТКАЗИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 йилдаги «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 295-сонқарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ва Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентларига мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали мурожаат қиладилар;
  • Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш ҳамда Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентларига мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар;
  • 2-4-иловаларда назарда тутилган давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари орқали 2025 йил 1 январдан бошлаб кўрсатилади.

Х.Н.Расулов, Олтинсой туман адлия булими давлат хизматлари маркази  бош мутахассиси


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan