ХАБАРЛАР

Россияда мигрантлар учун меҳнат патент муддати 3 йилгача узайтирилиши мумкин

Россияда мигрантлар учун патент муддати 3 йилгача узайтирилиши мумкин. РФ ИИВ бизнес омбудсман Борис Титовнинг бу ҳақдаги таклифига розилик билдирган.

Озарбайжон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон, Украинадан келган визасиз вақтинчалик ишлашга келган чет элликлар, шунингдек, Эстония ва Латвия фуқароси бўлмаган шахслар Россияда патент асосида ишлайдилар – бу чет эллик қайси минтақада ва қайси касбда ишлашини белгиловчи ҳужжатдир.

Россияда меҳнат патенти чет эл фуқаросига 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Ва бу муддатдан кейин патент кейинги йилга узайтирилиши мумкин. Бунинг учун чет эл фуқаросига иш берувчининг илтимосномаси керак бўлади.

Россия миграция қонунчилигига кўра, патент 1 мартадан кўп бўлмаган муддатда узайтирилиши мумкин эди. Бунинг натижасида чет эл фуқароси Россияда атиги 2 йил танаффуссиз қолиши мумкин эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan