ХАБАРЛАР

“Сурхон соҳили”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик тўйи арафасида Термиз шаҳридаги Сурхон соҳили маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви раиси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Унда мутасаддилар томонидан мамлакатимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, маҳалла фуқаролар йиғинлари учун мослаштирилган янги бинолар барпо этилиб, самарали фаолият олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратилаётганлиги таъкидланди.  

Бино очилиши учун нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғич қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди.

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Мутасаддилар томонидан маҳалла идорасига компьютер жамламаси ҳамда бошқа зарур жиҳозлар топширилди.  

Юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида энг улуғ, энг азиз байрамимиз, Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами барчангизга муборак бўлсин!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan