ХАБАРЛАР

Британия армияси учун янги жанговар машина ишлаб чиқилмоқда

Babcock International Group ва Supacat компаниялари Британия армияси учун Jackal 3 жанговар автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда “Army Recognition” портали маълум қилди.

Babcock International Group Бош директори Дэвид Локвуднинг айтишича, Jackal 3 машиналари Буюк Британияда хавфсизликни сақлашга ёрдам беради.

«Глобал ноаниқлик даврида, Jackal 3’нинг Британия армиясига топширилиши мамнуният билан қабул қилиниши керак», дейди у.

Supacat Бош директори Ник Эймс эса янги жанговар автомобиль 25 йиллик хусусий ва 45 йиллик корпоратив ривожланиш натижасидир.

“Гуруҳимиз уларни қисқа муддатда етказиб бериш ва илғор технологияларни қўллаш бўйича Мудофаа вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилди. Биз Британия ҳарбийларини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлашда давом этамиз. Ускуналарни ишлаб чиқаришни 2024 йил охиригача якунлаш режалаштирилган”, дейди Бош директор.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan