ЖАМИЯТ

Тошкентда Мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 31 август куни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли Тошкентнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 18:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan