ХАБАРЛАР

Фуқароларга компенсация ундириб берилди

Бош прокуратура томонидан фуқаро О.Умбаровнинг суд қарори ижроси таъминланмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 04.02.2022 йилдаги, қарздор Шеробод туман ҳокимлигидан ундирувчи О.Умбаров фойдасига 46,9 млн сўм компенсация тўлови ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Шеробод туман бўлими иш юритувига жорий йил 11 март куни  келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бундан ташқари, Бўлим иш юритувида суд қарорларига асосан Шеробод туман ҳокимлигидан фуқаролар ва тадбиркорлар фойдасига жами 48 та 5,2 млрд сўм компенсация пулларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, улар йиғма ижро иши юритувига бирлаштирилган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23, 87-моддалари ҳамда “Бюджет тўғрисида”ги Кодекснинг 128, 129-моддалари талаби асосида Шеробод туман Молия ва Ғазначилик бўлимига ижро ишининг ижросини таъминлаш бўйича талабнома юборилган.

Ўрганишда, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлашган жамғарма” ҳисобидан жорий йилнинг 30 август куни ундирувчи О.Умбаров ва бошқа 16 нафар ундирувчиларга жами 661,1 млн сўм компенсация пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Жумладан, О.Умбаровга 46,9 млн сўм,  Н.Чориевга 49,9 млн, Н.Норбўтаевга 27,3 млн, М.Абдурахимовга 52,4 млн, Ж.Нурмаматовга
37,7 млн, Ш.Рўзиевга 51,1 млн, С.Жўраевага 46,7 млн, М.Комиловага
32,5 млн, М.Назимовага 41 млн, А.Маматовга 21,1 млн, Х.Турсуновга
45,3 млн, Ш.Ботировга 32,4 млн, А.Ашуровга 49,6 млн, Х.Рўзиевга
29,3 млн, К.Тошпўлатовга 26,5 млн ва Х.Шокировага 53 млн сўм компенсация пуллари уларнинг АТ “Халқ банк” Шеробод филиалидан очилган банк пластик карталарига ўтказилди.  

Бундан ташқари, фуқаро Р.Исмоилов Россия Федерациясида бўлганлиги сабабли, унга ажратилган 18,3 млн. сўм компенсация маблағи ҳозирги вақтда жамғарма ҳисоб рақамида сақланмоқда. 

Қолган 31 нафар фуқароларнинг 4.561 млн. сўмлик компенсация пуллари вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги қайд этилган жамғармага пул маблағлари келиб тушиши билан тўлаб берилиши назоратга олинди.

Д.Н.Валижонов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan