ХАБАРЛАР

Бразилияда Илон Маск устидан тергов бошланди

Бразилияда Олий суд Х ижтимоий платформаси бўйича Илон Маскка қарши тергов бошлади. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни суд ҳужжатларига таяниб, “Financial Times” хабар берди.

“Х ушбу Олий суд томонидан блокланган профилларни қайта фаоллаштириш орқали аллақачон чиқарилган суд қарорларига эътибор бермасликни тўхтатиши керак”, дейилади суд ҳужжатида.

Маск судья Александр де Мораэснинг қарорини конституцияга зид эканини айтиб, апелляция берди. Мораэс эса суд қарори билан Х платформасини дезинформация тарқатгани сабабли бир қатор аккаунтларни блокировка қилишга мажбур қилди.

«Ижтимоий тармоқлар қоидалардан холи ҳудуд эмас. Чет элда яшовчи миллиардерларнинг ижтимоий тармоқларни назорат қилишига ва суд қарорларини эътиборсиз қолдириб, бўлимларимизга таҳдид қилиб, ҳуқуқий тизимни оёқ ости қилишга тайёр туришига йўл қўя олмаймиз», деб ёзган Мораэс ўз қарорида.

Ўз навбатида, Илон Маск судья Мораэсни Бразилия халқининг қонунлари ва иродасини бузувчи “тажовузкор цензура”да айблади.

Маълумот учун, агар суд қарорини эътиборсиз қолдиришда давом этса, Х платформаси конвертация қилиш учун кунига 18 минг евро жаримага тортилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan