СИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистонга жўнаб кетади

Давлат раҳбари Тоқаевнинг таклифига биноан 2-3 ноябрь кунлари ТДТ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Остона шаҳрида бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2-3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар. Тадбирлар якунида қатор қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон раислик қилмоқда. Кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 100 дан ортиқ муҳим тадбир ўтказилди.

Ташкилотга Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо, Венгрия ва Туркманистон ташкилотда кузатувчилардир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan