ЖАМИЯТ СИЁСАТ

“Ижтимоий ходим” мақоми ва унинг вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Ижтимоий ходим” мақоми жорий этилди.

Ижтимоий ходим – ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс ҳисобланади.

Шунингдек, ижтимоий ходим оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган шахслар, оилаларга юзага келган ижтимоий муаммоларини енгиб ўтишга ҳамда жамиятда бошқа шахслар билан тенг имкониятлардан фойдаланишига шарт-шароит яратишга қаратилган иш ва хизматларни кўрсатади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan