ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда қурилиш объектлари мажбурий тартибда давлат қурилиш назоратига олинади

“Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент хамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (496-сон, 20.08.2020 й) қабул қилинди.

Қарор билан объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда объектнинг мустаҳкамлиги, хавфсизлиги, сифати, зилзилабардошлиги ва фойдаланишда ишончлилигини таъминлаш бўйича мажбурий талаблар белгиланган ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ва техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан давлат қурилиш назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Республика ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш талаб этиладиган қурилиш ва реконструкция объектлари давлат томонидан мажбурий тартибда давлат қурилиш назоратига олинади.

Давлат қурилиш назорати қонунийлик, холислик, ошкоралик, шаффофлик, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаслик принципларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Давлат қурилиш назорати субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда қуйидаги турларга бўлинади:

  • ҳудудий инспекциялар рўйхатдан ўтмаган объектларда қисқа муддатли инспекторлик назорати — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни (кейинги ўринда — ваколатли орган) хабардор қилган ҳолда амалга оширилади;
  • ҳудудий инспекцияларда рўйхатлан ўтган объектларда давлат қурилиш назорати — ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда тўсқинликларсиз объектларнинг мураккаблик тоифалари таснифига асосан танлаб амалга оширилади;
  • архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя этилиши юзасидан амалга ошириладиган давлат қурилиш назорати.

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan