ЖАМИЯТ ҚИЗИҚАРЛИ

3 март – Қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни

Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти 3 март кунини махсус кун – Қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни деб таъсис этган.

Ҳар йили 3 март куни Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни деб нишонланади (International Day for Ear and Hearing). Ушбу кунда дунёдаги барча тиббиёт ва волонтёр ташкилотлари аҳоли орасида эшитиш қобилияти билан боғлиқ муаммолар ҳақида тадбирлар ўтказадилар.
БССТ ўз навбатида бу ташкилотрга қулоқ касалликлари ва эшитиш муаммолари бўлган инсонларга тиббий ва касалликни олдини олиш бўйича ёрдам кўрсатиш миллий дастурни ишлаб чиқиб амалга оширишда кўмаклашади.

Бугунги кунда эшитиш қобилиятини йўқотиш касаллиги дунёда кенг тарқалган сенсор шаклигидаги ногиронлик ҳисобланади. Қулоқ касалликлари қулоқ сурункали инфекцияси ва қатор касалликлар: қизилча, қизамиқ, тепки, менингит ва яна дори воситалар таъсири, атроф-муҳит факторларидан бири шовқин сабабли юзага келади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бу касалликларни ривожлантирувчи сабабларни бартараф этиш йўли билан касалланганларни ярмини даволаш мумкин.

Олдини олиш чоралари: аҳолининг иммунитетини кўтариш, она ва бола саломатлигини ҳимоялаш, меҳнат гигиенасини таъминлашдир. Шифокорлар ота-оналарга маслаҳатлар бериб, фарзандларини назорат қилиб туришни, қулоқларига ифлос сувлар кирмаслигини; қулоқларга урмаслик, қулоқларга ҳар хил нарсалар тиқмаслик; айрим белгилар пайдо бўлганда касалхонага мурожаат қилишни тавсия қиладилар.