ЖАМИЯТ СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

“Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди

 Фармонга мувофиқ:

солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;

Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар – норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.

Фармонга мувофиқ Президентнинг қатор фармон ва қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.

Фармон 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan