Uncategorized

Жанубда навбатдаги ўқув услубий йиғин ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларнинг кадр органлари ходимлари билан ўқув услубий йиғини ташкил ўтказилди.

Иштирокчилар дастлаб режа ва вазифалар билан таништирилди.

Ўқув услубий йиғин давомида Жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг ўзгариш тенденциясига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, Мудофаа вазирининг 2021 йил 10 июндаги 444-сон буйруғи билан кучга киритилган “Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий хизматни ўташ ва кадрлар билан ишлашни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг (контракт тузиш, лавозимга тайинлаш (озод қилиш, командир (бошлиқ) ихтиёрига ўтказиш), аттестация мажлисида кўриб чиқиш, ҳарбий унвон бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш, таътиллар тақдим этиш, ҳарбий хизматдан бўшатиш) қисмларини етказиш, ушбу йўналишда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича машғулотлар олиб борилди.

Ўқув йиғинида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги кадрлар бўлими бошлиғи подполковник Рустам Абдуллаев иштирок этиб иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг оилавий шароитини ўрганиш, далолатнома тузиш ва тақдим қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомини ва контракт бўйича ҳарбий хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинлаш ва хизмат йилларининг ҳисоб-китобини амалга ошириш тартиби бўйича вазифаларни тушунтириб ўтди.

Ўқув услубий йиғин давомида иштирокчиларга фойдаланиш учун қўлланма ва буклетлар тарқатилди.

Вазирлик тизимида янги ишлаб чиқилган, Мудофаа вазирининг 2022 йил 22 февралдаги 100-сонли буйруғи асосида “Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибини ҳисобга олиш бўйича”  йўриқнома талабларини амалиётга тадбиқ этиш муҳим вазифа ҳисобланиши тўғрисида вазифалар услубий йиғин иштирокчиларига белгилаб берилди.

Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округ раҳбарияти томонидан қўйилган вазифалар, буйруқлар ва барча турдаги кўрсатмаларнинг ижросини таъминлаш, шу билан биргаликда ютуқ ва камчиликлар ўртага ташланди.

Ўқув услубий йиғин давомида кадрларнинг жанговар шайлигини ошириш, шунингдек, тизимда мавжуд муаммоларни бартараф этиш муҳим вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлари ишчи ва хизматчиларини давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатлар борасида қўйилган талаблар ҳақида йиғин иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Термиз шаҳар бандликка кўмаклашиш бўлими мутахасисслари томонидан Фуқароларни ишга олиш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, меҳнат шартнома тузиш, қўшимча келишув, ва ишдан бўшатиш тартиби, тизимда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида маълумотлар берилди.

Йиғиннинг сўнгги кунида иштирокчилар учун Термиз шаҳридаги музейлар ҳамда диққатга сазовор жойларга экскурсия уюштирилди. 3 кун давом этган ўқув услубий йиғин давомида иштирокчилар ўзаро фикр алмашишди. Олган амалий ва назарий билимларини амалиётга кенг жорий этиш бўйича келишиб олинди.

III даражали сержант Акбар Аҳмедов,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan