ЎЗБЕКИСТОН

Уч авлод учрашуви

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси Сурхондарё вилоят филиали ташаббуси билан Сурхондарё юридик техникумида “Уч авлов учрашуви” ташкил этилди.

Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг 2022 йилга мўлжалланган алоҳида дастурига асосан ташкил этилган “Уч авлов учрашуви”да суд фахрийси, Сурхондарё вилоят судининг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари судьялари, вилоят маъмурий судининг судьялари ҳамда Сурхондарё юридик техникуми ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Учрашувни Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси Сурхондарё вилоят филиали раиси – жиноят ишлари ишлари бўйича Термиз шаҳар суди судьяси Абдиҳофиз Бойбилов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ижроси юзасидан келиб чиқадиган вазифаларни судьялар фаолиятига татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган алоҳида дастур билан тадбир иштирокчиларини таништирди.

Шунингдек, ушбу учрашувда Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси Сурхондарё вилоят филиали раиси А.Бойбилов “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурининг мазмун-моҳияти мавзусида маъруза қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигига эришиш, аҳоли тинчлиги, хавфсизлигини ва қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, уни сабабларини таҳлил қилиш бўйича зарур чоралар кўриш, жиноят қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштиришга қаратилган масъулиятли вазифалар судьяларга берилган бош мезон ва асосий талаб сифатида эътироф этилганлигини таъкидлади.

УчрашувдаСурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси Суннат Халматов “Рақамлаштириш – одил судлов самарадорлиги воситаси” мавзусида маъруза қилиб, ҳозирги кунда судлар ахборот коммуникациялар билан таъминланганлиги, бу борада сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, иқтисодий судларда 2014 йил 1 январдан электрон ҳужжат алмашинуви, суд статистикасини юритиш, суд амалиётини таҳлил қилиш ва судлов ишларини юритишда процессуал муддатлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида марказлаштирилган бошқарув платформасидаги электрон маълумотлар базаси ишга туширилганлиги, электрон маълумотлар базаси, бир томондан, судьялар ва суд аппарати ходимларига маълумотларни сақлаш, суд ҳужжатларини тузиш, чоп этиш ва процессуал муддатлардан унумли фойдаланишда қўл келганлиги, энг муҳими, ушбу ахборот тизимларидан фойдаланиш учун ҳар бир суддаги шахсий кабинетга алоҳида электрон рақамли имзо орқали киришлиги, маъмурий судларда иш юритиш самарадорлигини ошириш, судлар ва ички ишлар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, судлов тизимида маълумотларни электрон тарзда олиш орқали маъмурий ишларни судга тақдим этиш ҳамда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ муддатларни қисқартириш долзарблиги, шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августда қабул қилинган «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори мақсадга қаратилганлиги, ушбу қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майда қабул қилинган «Маъмурий ҳукуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан, 2018 йилдан электрон маълумотлар базаси жиноят ишлари бўйича, фуқаролик ишлари бўйича ва маъмурий судларда ҳам жорий қилинганлигини таъкидлади.

Учрашувда суд фахрийлар кенгаши раиси Худоёр Мухаммадиев сўзга чиқиб, анча йиллар суд тизимида ишлаб келганлиги, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, одил судлов самарадорлигига эришиш, судлар мустақиллигини амалда таъминлаш бўйича бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги, хусусан, ўтган давр мобайнида ягона суд амалиётини жорий этиш мақсадида Олий суд ва Олий хўжалик суди суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилганлиги, биринчи марта Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва ҳудудларда маъмурий судлар ташкил этилганлиги, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини судда ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш мақсадида иқтисодий судлар фаолияти йўлга қўйилганлиги, суд мустақиллигини таъминлаш масалалари парламентнинг доимий диққат марказида бўлиб, шу мақсадда Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ташкил этилиб, судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизими яратилиб, Судьялар олий кенгаши таъсис этилганлиги, хорижий давлатлар тажрибаси асосида илк бор судья лавозимига муддатсиз тайинлаш амалиёти жорий қилинганлиги, суд тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган Судьялар олий мактаби ташкил этилганлигини билдирди.

Бундан ташқари, суд фахрийси Худоёр Мухаммадиев сўзини давом эттириб, ҳуқуқий демократик давлатнинг муҳим ва ажралмас белгиси – бу қонун устуворлиги ҳисобланишлиги, ҳуқуқий давлатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланиши асосий вазифа эканлиги, ушбу йўлда судларнинг ўрни муҳимлиги, шу боисдан “Судлар – адолат қарор топдирадиган маскан” эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” якунида суд фахрийси, судьялар билан Юридик техникуми талабалари ўртасида соҳага янгиликлар ва қизиртирган мавзулари юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, талабаларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Асқар Қудратов,Сурхондарё вилоят суди матбуот котиби

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan