ЎЗБЕКИСТОН

Ёшлар ишлари агентлиги 15 мингдан ортиқ очиқ танлов эълон қилиб, ўз тизимига муносиб кадрларни ишга қабул қилган

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларидаги мавжуд вакант лавозимлар бўйича 65 214 та танлов эълон қилинган.

Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

▪️ Вакант лавозимларга жами 751 мингдан ортиқ номзод ҳужжат топширган.

▪️ Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп танловлар — Ёшлар ишлари агентлиги тизимида — 15 794 та, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тизимида — 10 116 та, Давлат солиқ қўмитаси тизимида — 7 123 та, Халқ таълими вазирлиги тизимида — 4 529 та, Молия вазирлиги тизимида — 6 115 та ўтказилган.

Якунига етган танловлар бўйича 23 556 нафар малакали номзодлар давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинган.

▪️Танлов ғолибларининг 10 063 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 6 132 нафари аёллар, 4 586 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan