ЎЗБЕКИСТОН

Чанқовуз ҳақида

Чанқовуз – Сурхон воҳасининг қадимий ва анъанавий мусиқа асбоби. У милоддан аввалги I асрда пайдо бўлган. Унда аждодларимиз, хусусан, момоларимиз бетакрор куйлар яратган. Бугунги кунда Қорақалпогистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятларида ҳам кўплаб моҳир ижрочилар бор. Aзалдан чанқовузни кўп аёллар нагма қилиб келишган. Суҳбат–гурунгларда ҳам жўрликда жонлантиришган.

Гўёки чанқовуз қадим момоларимиз, чўпон чўлиқларимиз, бобо деҳқонларимиз билан бирга меҳнатда бўлган.

Юртимизда айни пайтгача чанқовузнинг икки тури бўлган. Суякдан чанқовуз ясашда асосан эчки суягидан фойдаланишган. Ҳозирги кунда чанқовузлар асосан темирдан ясалмоқда. Бундан ташқари, Сурхон воҳасида анъанавий мусиқа чолғуларидан сивизга, ғажир най, чанқовуз, бахшиларга жўр бўлган дўмбира, қўбиз кенг тарқалган.