ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво ва қор кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

20-21 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. 21-22 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди.

Йўлларда яхмалак кузатилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan