Uncategorized

Сурхондарёда ун заводи яна биттага кўпайди

Қумқўрғон тумани «Азларсой» маҳалласида бундан 1,5 йил аввал ташландиқ бўлиб ётган жойда бугун йирик лойиҳа бўй кўрсатди, деб хабар бермоқда Қумқўрғон туман ҳокимлиги А хборот хизмати.

Куни кеча туманда ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш
янги заводи фойдаланишга топширилди.

«Бизнес капитал» МЧЖ томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 15 млрд. 704 млн. сўм бўлиб, унинг 1 млн. 64 минг евроси тижорат банкининг хорижий кредит линияси ҳисобидан ажратилди.

Тежамкор ва замонавий асбоб-ускуналар Туркия давлатидан олиб келинган.

Эътиборлиси, ташландиқ ерда бунёд этилган заводда асосан «Ёшлар дафтари»даги 60 нафардан ортиқ йигит-қиз доимий иш ўрни билан таъминланди.

Заводнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Орипов, туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари ҳамда нуронийлар иштирок этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan