Uncategorized

Кеча халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1-2 июн кунлари ташрифлари чоғида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси ҳамда уларни бажарилиш ҳолати, 2022 йилда «Ҳар бир хонадонга 100 бошдан парранда тамойили”, юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш, ташқи реклама соҳасидаги ишлар аҳволи ва шунинг билан бир қаторда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг айрим қарорлари бекор қилиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Мирзаев Акмал Арзиевич, «Ҳудудгазтаъминоти» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Саидвалиев Абдусамад Набиевич, “Ўзсувтаъминот” АЖ юридик бюро бошлиғи Мухаммеджанов Баҳодир Орипович, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аққулов Абдулазиз Ўролбоевич, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, алоқадор масъуллар, котибият мудирлари ҳамда ходимлари иштирок этишди.

Сессия якунида тегишли қарор қабул қилинди ҳамда депутатлар томонидан вазирлик ва идора раҳбарларига берилган саволлар ва уларнинг ижроси назоратга олинди. Сессияда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan