Uncategorized

Андижонда трансформатор портлаб кетди

Бунинг натижасида 6 та кўп қаватли уйда яшовчи 380 га яқин аҳоли электр таъминотидан узилган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар 2-кичик даҳада трансформатор пунктида ёнғин келиб чиққани ҳақида видео тарқалди. «Ҳудудий электр тармоқлари» вилоят ҳудудий филиали Матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси тезкор чиқиш бригадаси томонидан 110/35/6 кВ «Яйилма» ПСдаги 6 кВ «Юлдош» фидеридан чиқувчи 2-кичик даҳада жойлашган 155-сонли трансформатор пунктида 25 декабрь куни соат 20:50 да носоз трансформатор ўрнига захирадаги трансформатор пунктига алмаштирилиб ишга туширилаётган вақтда трансформаторнинг 0,4 кВ томонидаги ажраткичда қисқа туташув юз берган.

Бунинг натижасида 6 та кўп қаватли уйда яшовчи 380 га яқин аҳоли электр таъминотидан узилган.

«Ҳозирда тезкор чиқиш ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар бартараф қилинмоқда. Тез фурсат ичида ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларини электр таъминоти тўлиқ тикланади», – дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan