Uncategorized

Президентликка номзод Aлишер Қодиров нималарни ваъда қилмоқда?

Президентликка номзод Aлишер Қодиров ўзининг сайловолди дастурларини маълум қилди

Унга кўра, номзод асосий эътибор миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар негизида миллий тарбия ва таълим тизимини шакллантиришга қаратилганини айтган.

 “Янги авлод” давлат дастури қабул қилинади

Бола туғилганидан то мактабни тугатгунгача бўлган даврни ўз ичига олган ягона тарбия ва таълим тизими яратилади. Оила – боғча – мактаб бир тизимда бирлаштирилади.

Олий таълим давлат тасарруфидан чиқарилади

Олий таълим вазирлиги тугатилади. Ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ректорлар кенгаши ташкил этилади. Олийгоҳлар ўзини-ўзи бошқаради ва рақобатбардош бўлиш учун курашади.

Парламентда депутатни емас, партияни кучли қиладиган тизим яратилади

Вакиллик органларига сайловларда можаритар ва пропорсионал тизимлардан фойдаланилади. Можаритар, пропорсионал сайлов тизимини жорий қилиш орқали партияларнинг парламентдаги ролини кучайтиришга эришилади. Қонунчилик палатасидаги депутатлар сонига мувофиқ, вазирликлар портфели тақсимланади.

Суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар ўтказилади

Жазони ижро этиш муассасалари Ички ишлар вазирлигидан Aдлия вазирлигига ўтказилади. Жазони ижро этиш муассасаларидан жазони ўтаб, озодликка чиққан фуқароларнинг жамиятга тез ва самарали мослашишига эришилади.

Имтиёзлар ва преференсиялар истисносиз қонун билан белгиланади

Иқтисодиётда тенг имкониятлар ва тенг шароитлар бўлишига эришилади. Президент қарорлари билан имтиёзлар ва преференсиялар беришга чек қўйилади. Ушбу масала истисносиз қонун билан тартибга солинади.

 “Ислом дини – маърифат манбаи” дастури қабул қилинади

Исломий таълим муассасаларига қабул квоталари оширилади. Қуръон курслари оммалаштирилади. Диншунослик соҳасида илмий ишлар рағбатлантирилади.

Қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида миллий урф-одатлар, анъаналар ва халқимизда шаклланган қадриятларга нисбатан ҳурматсизлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

 Сўз эркинлиги ва жамиятни демократлаштириш давом эттирилади

ОAВ қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади. 50 минг овоз жамлаган мурожаат бўйича Президентнинг ОAВда шахсан муносабат билдиришига оид тизим яратилади.

Aлимент фонди ташкил этилади

3 ой ичида тўланмаган алиментлар фонд томонидан тўланади ва алимент тўловчининг озодлигини чеклаш ёки меҳнатга мажбурлаш орқали қопланади.

 Ташқи сиёсатда амалга ошириладиган ишлар

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш тезлаштирилади. Марказий Осиё кенг қамровли интеграцион ҳамкорлик майдонига айлантирилади. “Хориждаги ўзбеклар мулоқот клуби” ташкил қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan