Uncategorized

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қайси технологик асбоб-ускуналар озод этилади?

Ҳукумат қарори билан (352-сон, 04.06.2021 й.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.

➡️ Қарорга кўра, импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу рўйхатга махсус (ТИФ ТН) кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади.

❕Янги технологик ускуналар – “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуналар ҳисобланади.

Рўйхатга 676 турдаги технологик асбоб-ускуналар, жумладан:

● сутга ишлов бериш ва уни ишлаш ускуналари;
● нон маҳсулотлари, макарон, спагетти ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускуналари;
● қандолат саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар;
● гўшт ёки паррандани қайта ишлаш учун ускуналар;
● калава бўяш машиналари;
● автоматик тикув машиналари;
● 50 кишидан ортиқ, лекин 300 кишидан кўп бўлмаган йўловчи ўриндиқларига эга бўлган фуқаро йўловчи самолётлари киритилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan