Uncategorized

Тошкентда автобус бошқарувни йўқотиши оқибатида 8 та транспорт иштирокида ЙТҲ содир бўлди

12 декабрь куни таҳминан соат 15:00’да Чилонзор тумани Дўмбиробод чорраҳасида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 70-сон маршрут бўйича ҳаракатланувчи «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни бажара олмасдан, бир нечта автомобиллар: «Labo» , «Spark» , «Nexia-3» , «Matiz» ва яна бир «Matiz», «Lacetti» ,шунингдек, «Nexia-2» тўқнашувига сабаб бўлган.

Оқибатда автобус йўловчиси ва «Labo» ҳайдовчисига шикаст етган. Таъқидланишича, уларга вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan