Uncategorized

ВАКЦИНА ҚАБУЛ ҚИЛГАНДАН СЎНГ ЧЎМИЛМАСЛИК КЕРАКМИ?

ССВ Матбуот хизматининг COVID-19 бўйича савoлларига Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

— Айримлар вакцина қабул қилгандан сўнг бир неча ҳафта чўмилмаслик, баданни совуқ сувга урмаслик зарурлигини айтмоқда. Бу қанчалик тўғри?

— Вакцина олгандан кейин вакцина қилинган жойга 3 кун муддатда сув теккизмаслик тавсия қилинади.

Вакцина инсонни елка мушагининг орасига юборилиши, юборилган жойга умумий чўмилган вақтда сув тегиши мумкин. Баҳор фаслида совуқ ҳамда иссиқ ҳаво ўзгариб туради. Ҳавонинг бундай ўзгариши инсон организмига таъсир кўрсатади, айниқса, чўмилган одамлар организмида совқотиш каби ҳолатлар кузатилади.

Бу эса организм учун ортиқча стресс бўлиб, иммун тизимига таъсир қилиб эмлангандан сўнг қўшимча шамоллашлар пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.

Хулоса қилганда, эмлашдан кейин имкон қадар иммун тизимига таъсир қилувчи одатлардан сақланиш ва саломатлигингизни ҳимоя қилганингиз мақсадга мувофиқ. Бу ўз ўрнида, коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилишга ёрдам беради.

— Ҳозирда коронавирусга чалинган фуқаро уй шароитида изоляция ҳолатида даволанса бўладими ёки махсус шифохоналарга мурожаат этиши керакми?

— Ҳозирда ҳам шифокорларсиз мустақил равишда ПЗР-тест топширган, унинг натижаси ижобий чиққан, коронавирус касаллигини симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир кечувини ўтказаётган беморлар уй шароитида изоляция ҳолатида даволанишлари мумкин. Бу каби беморлар, албатта, оилавий поликлиникага мурожаат этишлари шарт. Уй шароитидаги амбулатор даво-чоралари оилавий шифокор назоратида ўтказилиши керак. Бу даволаш чоралари мавжуд стандартларга асосланган холда олиб борилиши ва касаллик оғир даражага ўтиб кетишининг олдини олиш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan