Uncategorized

Сирдарёдаги портлашдан зарар кўрган турар ва нотураржой биноларга 10 минг квадрат ойна ва 4,5 минг листдан ортиқ шифер етказилди

Ҳозиргача зарарланган объектларнинг ярмидан кўпи тўлиқ таъмирлаб бўлинди.

Хабарингиз бор, кеча Сирдарё вилоятида юз берган портлаш оқибатида бир қатор ижтимоий соҳа обьектлари ва аҳоли турар жойларига зарар етган эди.

Ўтган бир сутка ичида мутасаддилар томонидан воқеадан жабр кўрган маҳаллалар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш учун барча материллар етказиб берилди.

Ҳозирга қадар барча 10та маҳалладаги хонадонларга ва 38та ижтимоий объектларга 10 минг квадрат ойна ва 4,5 минг листдан ортиқ шифер етказилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan