Uncategorized

Хитой Тожикистон ички ишлар вазирлиги учун Афғонистон чегарасида махсус база қуради

Махсус база Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятининг Вахан дарасида қад ростлайди. Тожикистон ички ишлар вазирлиги учун қурилаётган ушбу объектнинг харажати тахминан 8,9 миллион долларга баҳоланмоқда, дейилади РИА Новости бераётган хабарда.

«Юз миллион сомонига (55 миллион юан ёки 8,9 миллион доллар) тушаётган база қурилиши Тожикистон ички ишлар вазирлиги билан Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги ўртасида имзоланган битим асосида амалга оширилади», – деб маълум қилди Тожикистон парламентининг қуйи палатаси депутатати, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдураҳмон Аламшозода.

Унинг таъкидлашича, ушбу база Тожикистон ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликка қарши тезкор чоралар кўриш гуруҳи учун қурилади. Лойиҳа доирасида 12 та, жумладан, маъмурий бинолар, ётоқхоналар, ошхона, ҳарбийлар оиласи билан яшайдиган хоналар, сув резервуари ҳамда иккита кузатув минораси қад ростлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan