Uncategorized

Халқаро валюта жамғармаси Афғонистон билан ҳамкорликни узди ва толибларга шарт қўйди

Халқаро валюта жамғармаси Афғонистон билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда ХВЖ вакили Жерри Райс баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон янги ҳукумати қонунийлигини бошқа давлатлар тан олмагунга қадар, республика билан ҳамкорлик тикланмайди.»Биз Афғонистон ҳукуматини тан олиш борасида халқаро ҳамжамиятга қараб иш тутамиз, ҳозирча эса бундай маълумотга эга эмасмиз. Шу боис, ХВЖнинг республикадаги дастури вақтинча тўхтатилди», – деб қайд этди Райс.

У шунингдек, август ойида мамлакатлар ўртасида тақсимланган махсус ҳуқуқлар толибларга жорий этилмаслигини эслатиб ўтди.Райс, шунингдек, Афғонистондаги ностабил вазиятдан ташвишдалигини билдирди.»Мамлакат фуқароларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ва маблағларни, шу жумладан унчалик кўп бўлмаган маблағларни ўтказишга рухсат бериш, шунингдек, қочоқларни қабул қилаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш устувор вазифага айланиши лозим», – деди ХВЖ вакили.Илгарироқ, АҚШ Афғонистон Марказий банки резервларининг каттагина қисмини музлатиб қўйганди. Бу ўлароқ республика етти миллиард долларга яқин пуллардан маҳрум бўлди.

Мамлакат ҳокимияти тепасига келган толиблар, америка валютаси сақлаб қолинишига йўналтирилган қатор чораларни қабул қилдилар. Доллар беришга қўйилган тақиқ шу чоралардан бири бўлди. Эндиликда афғонлар нақд пулларни фақат миллий валютада олишлари мумкин.

Радикаллар шу вақтгача берган ваъдаларга қарамай, Афғонистон вазирлар кабинети инклюзив бўлмади. Унда Афғонистон турли сиёсий кучлари, собиқ ҳукумат кучлари ва аёллар тақдим этилмаган.Давлатларнинг аксарияти бундай ҳукуматнинг қонунийлигини тан олишдан воз кечди ва толиблардан ҳукумат таркибига ўзгартириш киритишни талаб қилишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan