Uncategorized

БМТ: Дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олмоқда

Таҳлилларга кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши дунёда йилига 6,7 минг кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. Хавотирли жиҳати, келгусида вазият янада ёмон тус олиши мумкин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда келтирилишича, ҳозир сайёрамиз аҳолисининг 99 фоизи саломатлик учун хавф туғдирувчи ҳаводан нафас оляпти.

Ифлосланган атмосферада майда заррачалар ва азот диоксиди миқдори меъёридан юқори. Бу омил одамлар ўртасида хавфли касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

Жумладан, заҳарли моддалар ўпка орқали организмга кириб, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, нафас йўлларида жиддий муаммолар юзага келади.

Кул зарралари ва чанг концентрацияси ортишидан аллергияга мойил беморлар ҳам азият чекади. Ўз навбатида, бронхиал астма, деманс ва бошқа кўплаб сурункали касалликлар ривожланиши хавфи пайдо бўлади.

Мазкур глобал муаммодан айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатлар аҳолиси энг кўп зарар кўриши тахмин қилиняпти.

Шу сабабли БМТ дунё давлатлари атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган тезкор ва самарали чоралар кўриши зарур, деган хулосада.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan